Нефт-газ соҳасида ESG амалиёти тақдим этилди
Давлат активларини бошқариш агентлиги кўмаги ва ташаббуси билан “Саноат ва илм-фан: инновацияларни рағбатлантириш, технологиялар трансфери ва барқарор иқтисодий ўсиш йўлида институционал ҳамкорлик” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан “Нефт ва газ саноати корхоналарида корпоратив бошқарувни ривожлантириш ва ESG тамойилларини жорий этиш тажрибаси” мавзусида маъруза қилинди.
Тақдимот давомида жамиятда ESG талаблари ва самарали корпоратив бошқарувни жорий этиш бўйича амалий ёндашувлар, қабул қилинган стратегик чоралар ва эришилаётган натижалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Ходимларнинг мазкур анжумандаги иштироки илм-фан ва саноат ўртасидаги ҳамкорлик нафақат инновацион ривожланиш, балки тармоқда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини яна бир бор намойиш этди.