“Ўзбекнефтгаз”: Ишлаб чиқариш корхоналарида техник ишончлиликни бошқариш тизими жорий қилинмоқда
“Ernst Young Advisory” халқаро консалтинг компанияси ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида “Ишлаб чиқариш жараёнларини операцион самарадорлиги ва техник ишончлилигини ошириш” лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича келишув имзоланган. Ушбу лойиҳага асосан айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда техник ишончлиликни бошқариш хизматини тадбиқ этиш натижасида қурилма ва ускуналарни узлуксиз ишлатиш ва операцион самарадорликни ошириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Бунда, корхоналарнинг асосий ишлаб чиқариш жараёнларини техник ишончлилиги ва операцион самарадорлигини ошириш бўйича механика, энергетика ва метрология йўналишидаги барча ускуналарни таҳлилий ўрганиш, асосий жиҳозларни диагностика қилиш ва таъмирлаш, истиқболли режа графигини ишлаб чиқиш, энергия ресурсларни тежаш ва ускуналарни узлуксиз ишлашини таъминлашга эришиш чоралари кўрилмоқда.
Жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарида ускуналарни техник ишончлилигини бошқариш хизмати мутахассисларини малакасини ошириш ва кадрлар захирасини яратиш учун ўзаро тажриба алмашиниш ва семинар тренинглар ўтказилди.
Жумладан, халқаро тажрибалар билан ўртоқлашиш мақсадида “Uzbekistan GTL” заводининг техник директори Марсел Краузе ва заводнинг техник хизмат кўрсатиш гуруҳи раҳбари Гаррет Жонс томонидан ишончлиликни бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш соҳасидаги тажрибаларининг тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда ускуналарнинг ишлаб чиқаришга таъсиридан келиб чиқиб таснифлаш, туркумлаш ва баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш стратегиясини амалда қўллаш орқали ишлаб чиқаришда таъмир ишларини ва тўхталишларни оптималлаштириш, зарурий материаллар ресурсларини ягона базасини яратишнинг илғор тажрибалари ва халқаро стандартларидан мисоллар келтирилди.
Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда Шўртан газ кимё мажмуасининг Ишончлилик хизмати мутахассислари иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашув давомида мутахассислар ишончлилик хизматида операцион самарадорликни оширишда ва жорий таъмир ишларига тайёргарлик кўришда олиб борилаётган ишлар борасида ўзаро фикр ва тажриба алмашишди.
Келгусида ҳам "Ўзбекнефтгаз" АЖ ишлаб чиқариш корхоналарида кўзланган моделни самарали амалга оширишга қаратилган тадбирлар тасдиқланган “Йўл харита”сига мувофиқ давом эттирилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|