“Ўзбекнефтгаз”: Тошкент шаҳридаги маъмурий биноларга умумий қуввати 120 кВт бўлган қуёш фотоэлектрик станциялари ўрнатилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан бошқарма ва корхоналарнинг маъмурий биноларида энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора–тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Режага мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош энергетик бўлими ва жойлардаги мутахассислар билан биргаликда жамият тасарруфидаги объектларда қайта тикланувчи энергия манбалари жорий қилинмоқда.
Хусусан, “Ўзбекнефтгаз”АЖ Тошкент шаҳридаги маъмурий биноларига умумий қуввати 120 кВт бўлган қуёш фотоэлектрик станциялари ўрнатилди.
Ушбу қуёш фотоэлектрик станциялар ҳисобига йилига 180,0 минг кВт*соат электр энергия ишлаб чиқарилади. Аҳамиятлиси, қуёш фотоэлектрик станциялари куннинг ёруғ вақтларида маъмурий биноларни электр энергияси билан таъминлайди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхона ва бошқармалар маъмурий биноларида қуёш фотоэлектр станциялари ва қуёш сув иситкичларини жорий қилиш орқали электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар натижасида жорий йил якунига қадар умумий қуввати 473 кВт қуёш фотоэлектрик станцияларни ўрнатиш ҳисобига йилига 1050,0 минг кВт*соат электр энергия ишлаб чиқарилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш