Вакант лавозимлар учун танлов
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот-коммуникация технологиялари департаментига Рақамлаштириш ва автоматлаштириш лойиҳа офиси Vue JS frontend дастурчиси лавозимга малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.
Номзодларга қўйиладиган квалификация талаблари қуйидагилардан иборат:
• маълумоти: олий;
• мутахассислиги: Ахборот технологиялари;
• Тилларнинг билиши: ўзбек ва рус тиллари - ёзма ва оғзаки; инглиз тили - lntermediate ва ундан юқори даража;
• компьютер саводхонлиги: профессиональ;
• иш тажрибаси: Vue Js ва Java spring boot дастури бўйича 3 йиллик тажрибага эга бўлиши лозим.
Дастурлаш бўйича ихтисослашган кўникмаларга эга бўлиши талаб этилади.
Номзодлар 2025 йил 10 январга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳаволага кириб тўлдиришлари лозим.
Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.