September 7, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Тизим корхоналаридаги ишчи-ходимларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда

Бош саҳифа

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Молиявий ва комплаенс назорати департаменти ходимлари томонидан “Андижон нефт база” МЧЖда ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганиш натижаларига кўра тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Телеграмдаги “antikorruz” канали орқали эълон қилинган, “Андижон нефт база” МЧЖ ишчилари томонидан текширув натижаларидан норози бўлиб йўллаган мактуб мазмунан ўрганилмоқда. Унда қайд этиб ўтилган масалалар юзасидан ўрганиш ишлари бошланганини маълум қиламиз.

Ўрганиш ишлари бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|