Мавсумга тайёргарлик жадал давом этмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ “Uzbekistan GTL” заводида 2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди.
Маълумки, мавсум олдидан заводда барча технологик қурилмалар, иссиқлик тармоқлари ва электр таъминоти тизимлари чуқур текширувдан ўтказилиб, зарур таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Шу мақсадда заводда технологик қурилмаларни кўрикдан ўтказиш, катта сиғимли жиҳозларни таъмирлаш, кабел эстакадаларини текшириш, узлуксиз электр таъминоти манбалари ва автоматик улаш қурилмаларини синаш, иссиқлик тармоқларида таъмирлаш ва изоляциялаш ишлари бажарилмоқда.
Ишчи гуруҳ аъзолари 1 октябрга қадар барча ишлар тўлиқ якунланиб, заводнинг мавсумга тайёрлик паспорти тақдим этилиши кераклигини таъкидлаб, ўз таклиф ва тавсияларини бердилар.
Шунингдек, заводда “GTL”да ишлаб чиқарилаётган синтетик ёқилғи маҳсулотлари ҳақида маълумот берилди. Маҳсулотлар сифат ва стандарт талабларига тўла жавоб бериши, уларни сақлаш ва истеъмолчиларга етказиш жараёнлари ҳам йўлга қўйилганлиги қайд этилди.
Таъкидлаш жоизки, айни пайтда заводда “Performance test” муваффақиятли якунланиб, ишлаб чиқариш 100% қувватда олиб борилмоқда.