January 12, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аномал совуқ кунлари конларда табиий газ қазиб чиқариш ҳолатини ўрганиш учун Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди

Бош саҳифа Русский

2023 йил 9-14 январь кунлари Республикамиз бўйлаб кузатилаётган аномал совуқ кунлари аҳоли ва истеъмолчиларга табиий газ ҳамда суюлтирилган газ етказиб беришнинг барқарорлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар билан танишиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Қашқадарё вилоятида бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида қудуқларини бурғилаш, капитал таъмирлаш ва технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси ҳолати бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Дастлаб, “Ишчи гуруҳ” аъзолари 11 январь куни бошқармада аварияли тўхталиши юз берган “Зеварда” ва “Денгизкўл” сиқув компрессор станциялари 2-навбатларида бўлишиб, у ерда газ ҳайдаш агрегатларини ишга қўшиш ҳамда газ қазиб чиқаришни тўлиқ қайта тиклаш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди.

Бошқарма раҳбарияти ва мутахассислар билан сиқув компрессор станцияларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб, зарур чораларни кўриш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Янги Алат”, “Олтинкўл”, “Янги Тегирмон” каби истиқболли майдонларида олиб борилаётган геологик-қидирув ишлари билан танишди.

Хусусан, “Янги Алат” майдони 4-, 5- сонли, “Олтинкўл” майдони 1-сонли ва “Тегирмон” кони 6-сонли қудуқларда олиб борилаётган бурғилаш жараёнлари кўздан кечирилди.

Бурғилаш иш майдонларида совуқ кунларда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг яшаш, ишлаш шароитлари ҳам ўрганилди. Совуқ об-ҳаво шароитида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларга зарур шарт-шароитлар яратиш учун қўшимча чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида углеводородлар қазиб чиқариш бўйича 2023 йил январь ойида амалга ошириладиган ишлар муҳокамаси ўтказилди ва белгиланган режа кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун ой охири билан 4 та қудуқларни ишга тушириш, 2 та қудуқларда мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш тадбирларини жадаллаштириш бўйича алоҳида кўрсатмалар берилди.

Бошқарма бўйича 2023 йилда геологик техник тадбирлар доирасида жами 42 та қудуқларни бурғилашдан ишга тушириш, 245 та қудуқларда таъмирлаш ва интенсификация ишлари бажариш ҳамда 8 та технологик объектларни ишга тушириш режалаштирилиб олинди.

Тадбирлар ҳисобидан 2023 йилда қўшимча 1 630,6 млн. куб метр газ ва 14,3 минг тонна сюқ углеводородларни қазиб олишга эришиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзоларининг табиий газ конлари ва қудуқлари ҳамда ишлаб чиқариш заводларидаги ўрганиш ишлари давом этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|