November 2, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йил январь-октябрь ойларида 401,8 минг тонна олтингугурт маҳсулоти реализация қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилаётган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотларни нафақат республика ичида сотиш, балки ташқи бозорга экспорт қилиш ҳажми ҳам оширилиб борилмоқда.

Муборак газни қайта ишлаш заводи ҳудудида иккиламчи маҳсулот сифатида йиғилиб турган олтингугуртнинг атроф муҳитга салбий оқибатларини бартараф этиш мақсадида уни реализация қилиш ва қолдиқларини кескин камайтириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жамият Бошқарув раисининг ушбу ҳолатга бўлган жиддий эътибори туфайли, олтингугурт маҳсулотини нафақат ички бозорга, балки хорижга экспорт қилиш орқали жамиятга валюта тушумини таъминлашга эришилди.

Жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида биргина Муборак газни қайта ишлаш заводи ва қўшма корхоналар ҳисобидан жами 401,8 минг тонна олтингугурт маҳсулотини реализация қилинди.

Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводи томонидан 2022 йил январь-октябрь ойларида жами 38,5 минг тонна олтингугурт маҳсулотини экспорт қилиниши ҳисобига жамиятнинг валюта ҳисоб рақамига 1,5 млн АҚШ доллари миқдорида валюта киритилди.

Йирик саноат корхоналари – "Навоийуран " АЖ, “Навоийазот” АЖ, “Maxam-Chichiq” АЖга 140,0 минг тонна ва хусусий тадбиркорларга 129,7 минг тонна олтингугурт маҳсулотини реализация қилиш ҳисобига 373,4 млрд сўм миллий валюта тушумига эришилди.

Муборак газни қайта ишлаш заводи томонидан шу жумладан, ҳамкор ташкилотларнинг маҳсулотларини сақлаш, юклаш ва транспорт хизматларини кўрсатиш бўйича шартномалар орқали қўшма корхоналарнинг 89,7 минг тонна олтингугурт маҳсулоти реализация қилинди.

Йил охирига қадар жами 440,0 минг тонна олтингугурт маҳсулоти реализация қилиш ёки ноябрь ойи ҳисобига 20,0 минг тонна истеъмолчиларга маҳсулот етказиб бериш бўйича барча зарур чоралар кўриб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|