“Ўзбeкнeфтгаз”: Рискларни бошқаришда мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари умумлаштирилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида келажакда кутиладиган таҳдидларга эътибор қаратиш орқали унинг даражаси аниқланиб, хавфларнинг олдини олишга эришилмоқда.
Бу борада “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бизнесни истиқболли ривожлантириш департаменти таркибидаги Рискларни бошқариш бўлими томонидан акциядорлик жамияти олдида турган долзарб вазифаларни чуқур англаш орқали стратегик режалаштириш самарадорлиги оширилмоқда.
Куни кеча акциядорлик жамият таркибидаги барча департаментлар, бўлимлар мутахассислари иштирокида рискларни бошқариш масалаларига бағишланган видеоанжуман ўтказилди.
Ушбу йиғилишни ўтказишдан кўзланган мақсад компанияда рискларни бошқаришда мутахассисларнинг ўз йўналишлари бўйича фикр-мулоҳазаларини умумлаштирган ҳолда компаниянинг Ривожлантириш статегиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖда рискларни бошқариш тизимининг тутган ўрни, мақсад ва вазифалари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шу билан бирга, мутахассислар кутилаётган ўзгаришлар, киритилган янгиликлар билан яқиндан таништирилди.
Шунингдек, жамият фаолиятида мавжуд рискларни аниқлаш ва мониторинг қилиш, уларнинг олдини олиш режаларига алоҳида эътибор қаратилди. Йиғилиш сўнгида мутахассислар ўз йўналишлари бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|