February 7, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть базалар томонидан етказиб берилган АИ-80 автобензин тўғрисидаги маълумотларни онлайн кузатиб бориш имкони яратилди

Бош саҳифа Русский

Биржа савдолари орқали харид қилинган АИ-80 русумли автобензинни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш жараёни назоратга олинган.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги “Чинобод нефт базаси” МЧЖ ва “Кучлик нефть базаси” МЧЖлар томонидан АЁҚШларга етказиб бериладиган АИ-80 русумидаги автобензин ҳақидаги кунлик маълумотлар билан “Тошкент АЁҚШлари” телеграм канали орқали танишиб боришингиз мумкин.

АЁҚШлар томонидан автобензинни ноқонуний реализация қилиш, шохобчаларда нархларни сунъий ошириш, сифатсиз бензин ёнилғисини сотиш каби ҳолатлар содир этилганда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (“Ўзнефтгазинспекция”) 71-200-11-14 рақамли Ишонч телефонларига мурожаат қилиш зарур.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|