April 28, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Термиз нефть базаси”да объектни сув тошқинидан муҳофазалашга шайлигини текширувчи ўқув машғулоти ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг баёнига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамияти миқёсида жорий йилнинг 1 апрелидан 1 май ойига қадар “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” ўтказилмоқда.

Тадбир доирасида “Термиз нефть базаси” МЧЖда ишчи-хизматчиларини сув тошқини содир бўлганда муҳофаза қилишга тайёрлигини текшириш мақсадида махсус-тактик ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Машғулотдан кўзланган асосий мақсад фавқулодда вазиятлар ва тошқинлар содир бўлганда объект раҳбарияти, қутқарув тузилмалари ҳамда махсус хизматларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларини самарали ташкил этишдан иборат.

Бу каби ўқув машғулотларда технологик авариялар, ёнғинлар, портлаш ва табиий офатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар шароитида фуқаро муҳофазасининг жами тадбирлар мажмуини ўтказишда раҳбар ва махсус хизматлар ходимларининг билимлари оширилиб, кўникмалар ҳосил қилдириб борилади.

Амалий машғулотлар давомида мажмуа ҳудудида шартли равишда сув тошқини юзага келтирилди.

Иштирокчилар сув тошқинидан жабрланганларни излаб топиш, уларни хавфсиз жойга олиб чиқиш, тиббий ёрдамга муҳтожларга ёрдам кўрсатиш ва авария-тиклаш ишларини олиб боришди. Шунингдек тошқин оқибатида сиғимлар боғидаги 1-сонли сиғимда юзага келган ёнғин бартараф этилди.

Мутахассислар томонидан нефть база табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатларга “чекланган тайёр” деб қарор қабул қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|