August 11, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Ёз мавсумида ишчи-ходимларнинг 10203 нафар болалари оромгоҳларда мароқли дам олишди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви ва Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қўшма қарорига асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги бошқарма ва корхоналар бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, жорий йилнинг ёзги мавсуми давомида болалар соғломлаштириш оромгоҳларида 9408 нафар болаларни дам олдириш режалаштирилган бўлсада, амалда 10203 нафар болалар мароқли дам олишди.

Улар қаторда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 398 нафари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Оролбўйи минтақасининг 271 нафар болалари соғломлаштирилди.

Хусусан:

• Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ёш алангачи” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига 2090 нафар;

• Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли “Ниҳол” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига 1703 нафар;

• Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Беруний” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига 1404 нафар;

• Шўртангаз кимё мажмуасига қарашли “Лочин” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига 3904 нафар;

• Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли “Нефтчи” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига 862 нафар;

• “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий аппарати ва Устюртгаз қазиб чиқариш бошқармаси ходимларининг 240 нафар фарзандлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли “Қуёшли” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олдирилди.

Оромгоҳларда болаларни мароқли дам олишлари учун сузиш хавзалари, спорт майдончалари, тўгараклар, кутубхоналар, маънавият ва маърифат, компьютер хоналари ташкил этилган. Болаларнинг маънавий онгини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мафкуравий имунитетни шакиллантириш мақсадида театр ижодий жамоалари, шоирлар, таниқли санъаткорлар, рассом ва спортчилар жалб этилди. Ташкил этилган турли маданий-маърифий, спорт, кўнгилочар тадбирлар болажонларнинг вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қилди.

Албатта ушбу тадбирларнинг замирида болажонларнинг ўзига бўлган ишончини юксалишига, она ватанимизга бўлган меҳрини ортишига, дунёқараши ҳамда билим савиялари ўсишига катта туртки бўлади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Республикадаги стационар оромгоҳлар орасида 2022 йил ёз мавсуми июль ойининг фаол иштирокчиси этиб, Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли “Ниҳол” номли оромгоҳи I-даражали ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Беруний” номли оромгоҳи II-даражали дипломлар билан тақдирланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|