“Ўзбекнефтгаз”: Дам олиш кунлари ҳам истисно тариқасида АИ-80 автобензини биржа савдоларига чиқарилди
Республика истеъмолчиларини автобензин билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республика Товар-хом ашё биржаси билан ҳамкорликда 2023 йил 4 ва 5 февраль (Ҳафтанинг шанба ва якшанба) кунлари истисно тариқасида режадан ташқари биржа савдолари ташкил этилди.
Бунинг натижасида, истеъмолчилар томонидан биржа савдоларига жойлаштирилган миқдорлар ҳисобидан 4 873 тонна АИ-80 русумидаги автобензин хариди амалга оширилди.
2023 йил 5 февраль куни 3,4 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) 2,7 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 0,7 минг тонна.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди. Жорий ой давомида нефть базаларга жами 22 070 тонна, жумладан 5 февраль куни 4 324 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2023 йил 5 февраль куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 4 567 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 148 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2 665 тонна, Андижонда 149 тонна, Бухорода 230 тонна, Жиззахда 89 тонна, Қашқадарёда 40 тонна, Навоийда 27 тонна, Наманганда 225 тонна, Самарқандда 62 тонна, Сурхондарёда 140 тонна, Сирдарёда 117 тонна, Фарғонада
463 тонна ва Хоразм вилоятида 212 тонна.
2023 йил 6 февраль ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 33,5 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.
Нефтни қайта ишлаш заводларида 74,9 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро НҚИЗда 56 минг тонна ва Фарғона заводида 18,9 минг тонна.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш