February 1, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: 31 январь куни биржа савдоларига 5 550 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди

Бош саҳифа Русский

Республика истеъмолчиларини автобензин билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Аи-80 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига жойлаштириладиган ҳажми оширилмоқда. Бунинг натижасида 31 январь куни биржа савдоларига 5 550 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди.

2023 йил 31 январь куни 4,6 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) 3,1 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,5 минг тонна.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 95 517 тонна, жумладан 31 январь куни 2 657 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2023 йил 31 январь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 6 303 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 426 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 1 466 тонна, Андижонда 510 тонна, Бухорода 648 тонна, Жиззахда 269 тонна, Қашқадарёда 479 тонна, Навоийда 351 тонна, Наманганда 332 тонна, Самарқандда 389 тонна, Сурхондарёда 311 тонна, Сирдарёда 228 тонна, Фарғонада 461 тонна ва Хоразм вилоятида 433 тонна.

2023 йил 1 февраль ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 42,1 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 77,3 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 57,8 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 19,5 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|