“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар капитал таъмирланган газтурбинали двигателни синаш ишларида қатнашиш учун Чехияга етиб боришди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан бошқарма ва корхоналарда углеводородларни қазиб чиқариш режасини бажарилишини таъминлаш, сиқув компрессор станцияларни барқарор ишлатиш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2022 йил 7 июлда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Германиянинг “ONS Frankfurt GmbH” компанияси ўртасида “Сомонтепа” сиқув компрессор станциясининг “Taurus 70” русумли газтурбинали двигателини капитал таъмирлаш бўйича шартнома имзоланган.
Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси, “Сомонтепа” газ конидан паст босимли табиий газларни қазиб олиш, шунингдек коннинг захирасини максимал қазиб олиш ва барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, битта газ ҳайдаш агрегатининг тўхтаб қолиши кунлик 1 миллион куб метрга табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади.
Февраль ойининг охирига қадар етказиб келиши кутилаётган “Taurus 70” русумли газтурбинали двигатели АҚШнинг “Solar Turbines” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, ушбу двигателни махсус синов стендида ўтказилаётган синаш ишларида қатнашиш ва қабул қилиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари Чехия давлатининг Прага шаҳрига етиб боришди.
“Ишчи гуруҳ” аъзолари “Solar Turbines” компаниясининг таъмирлаш базалари иш фаолияти билан яқиндан танишиб, газтурбинали двигателларнинг йиғиш вақтидаги техник жиҳатдан мураккаб бўлган текшириш, ҳисоблаш, йиғиш, созлаш ва синов жараёнларини ўрганишди. Шунингдек ушбу компанияларнинг мутахассислари билан тажриба алмашилди.
Двигателнинг синов жараёнига тайёргарлик ишларини ва синов стендининг техник ҳолати ўрганилиб ва синов вақтида двигателни техник кўрсаткичлари ишлаб чиқарувчи заводнинг “ишлатиш қўлланмаси”га тўғри келиши бўйича солиштирилди ва двигател қабул қилинди.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш