“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим ташкилотлари ўртасида ўтказилаётган футбол-2022 мусобақаси финал учрашуви бўлиб ўтади
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан тизим ташкилотлари ходимлари орасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси томонидан оммавий спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида футбол, кураш, шахмат, ўқ отиш, сузиш ва енгил атлетика спорт турлари бўйича турли мусобақалар ўтказиб келинмоқда.
Жамият ходимларини соғлом турмуш тарзига жалб этиш, ҳудудий бўлинмалар ходимлари ўртасида дўстона алоқалар ўрнатиш ва футболни ривожлантириш масадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ футбол-2022 мусобақаси ташкил қилинган.
Турнир “Ўзбекнефтгаз" АЖ марказий аппарати, таркибидаги бошқарма, завод ва тизимидаги барча корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида 2022 йил март ойидан бошлаб ўтказила бошланди.
Ниҳоят ярим финал учрашувлари ўтказилиб, “Ўзбекнефтгаз” ва “ЎзВЧ” (Очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда бартараф этиш бўйича ҳарбийлаштирилган қисм) жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.
Асосий дақиқаларда жамоалар ўртасида ҳисоб 1-1 дуранг билан якунланди ҳамда ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди. 4:2 ҳисобида ғолиб “Ўзбекнефтгаз” жамоаси бўлди.
Иккинчи ярим финал учрашувида “ШГКМ” (Шўртан газ кимё мажмуаси) ва “БНҚИЗ” (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи) жамоалари куч синашишди. Кескин вазиятларга бой бўлган ўйинда 9 киши бўлиб қолган “ШГКМ” асосий ўйинда дуранг натижани сақлаб қолишга эришди. Ҳисоб 2:2.
Пеналтилар сериясида эса омад “БНҚИЗ” жамоасига кулиб боқди ва улар финалга йўл олишди. Шундай қилиб финалда, “Ўзбекнефтгаз” ва “БНҚИЗ” жамоалари ўзаро рўбаро келади.
Финалдан олдин эса, “ШГКМ” (Шўртан газ кимё мажмуаси) ва “ЎзВЧ” (Очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда бартараф этиш бўйича ҳарбийлаштирилган қисм) жамоалари ўзаро ғолибни аниқлашб олиш учун майдонга чиқишади.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ футбол-2022 мусобақасининг 3-ўрин учун ўтадиган учрашуви 2022 йил 11 сентябрь куни соат 8:00 да, финал учрашуви эса 10:00 да “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|