“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали 11 январь куни 3000 тонна АИ-80 автобензин сотилди
2023 йил 11 январь куни 3,6 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,0 минг тонна Бухоро ва 0,6 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.
Жорий куни 4000 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро БҚИЗ) 3000 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 1000 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди. Бунда, ҳар бир тонна Бухоро НҚИЗдан қўйилган автобензин учун нарх 6295 минг сўмдан (4721 сўм / литр), “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХКдан эса 6295 минг сўмдан (4721 сўм / литр) шаклланди.
Жорий йилнинг 12 январь куни биржа савдоларида жами 5000 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди, шундан Бухоро НҚИЗ томонидан 4000 тонна ва “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК томонидан 1000 тонна.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.
Жорий ой давомида нефть базаларга жами 33437 тонна, жумладан 11 январь куни 3089 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2023 йил 11 январь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 3849 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 164 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 1785 тонна, Андижонда 72 тонна, Бухорода 407 тонна, Жиззахда 105 тонна, Қашқадарёда 157 тонна, Навоийда 190 тонна, Наманганда 130 тонна, Самарқандда 167 тонна, Сурхондарёда 93 тонна, Сирдарёда 134 тонна, Фарғонада 185 тонна ва Хоразм вилоятида 260 тонна.
2023 йил 12 январь ҳолатига жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 21,1 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 1,2 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.
Нефтни қайта ишлаш заводларида 78,0 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 59,0 минг тонна ва Фарғона заводида 19,0 минг тонна.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш