“Ўзбекнефтгаз”: 14-январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ҳарбий хизмачилар билан учрашув ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари майор А.Сулаймонов, катта сержантлар У.Абдуллаев, Б.Усмоновлар ва ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Майор А.Сулаймонов ўз нутқида ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.
Бугунги кунда ҳарбий соҳага бўлаётган эътибор туфайли ҳарбий қисм ва муассасалар, дала ўқув майдонлари инфратузилмаси такомиллаштирилди. Юрт ҳимоясидек масъулиятли касб эгалари ва уларнинг оила аъзоларига қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳарбий пенсионерларнинг ижтимоий муҳофазаси каби масалаларга чуқур эътибор қаратилгани эътироф этилди.
Ҳарбий ҳаво Кучлари қумондонлиги хизматчиси катта сержант Б.Усмонов бугунги кунда юртимизнинг мусафо ҳаво остида тинч яшашини таъминлашда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди. Ҳозирги кунда ҳаво кучларини ҳимоя қилишда замонавий техника қуроллари, улар давлатимиз ҳаво чегарасини қай тарзда қуриқлаётганилиги тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Учрашувда Мудофаа вазирлиги ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида ҳам фикр алмашдилар.
Ҳарбийлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2021 йил сўнгида ишга туширилган “Uzbekistan GTL” заводи Ўзбекистон ҳарбий авиациясини ёқилғи билан таъминлашда катта имконият бўлганлигини қайд этишди. Ҳарбийлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ҳарбий тизимга етказиб берилаётган ёқилғи мойлаш маҳсулотлари учун миннатдорчиликларини билдиришди.
Учрашув якунида ҳарбий хизматчиларга эсдалиқ тариқасида совғалари топширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш