“Ўзбекнефтаз”: “Шўртан” конида янги газ қувури ҳамда газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг қурилиш ишлари бошланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи асосида тизимдаги бошқармаларда табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” конида 2022 йил геолого-техник тадбирлар доирасида бурғилашдан ишга тушириладиган янги қудуқлар ҳисобига қазиб олинадиган табиий газ ҳажми ортишини инобатга олиб 3, 4 ва 12-сонли газ йиғув жойларига уланган газ қудуқларидан қазиб олинадиган табиий газни узатишни барқарорлигини таъминлаш мақсадида қувурлари қувватини ошириш ва газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Ишлаб чиқилган техник ечимга асосан 4-сонли газ йиғув жойидан 3-сонли газ йиғув жойида қурилиш ишлари бошланган газни дастлабки тайёрлаш қурилмасигача диаметри 426мм бўлган умумий узунлиги 8,5 км бўлган янги газ қувурининг қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилди.
Шунингдек, ушбу лойиҳага параллел равишда янги газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини қуриш ишларини жадаллаштириш мақсадида лойиҳа асосида зарур бўлган қувур, қувур арматуралари ҳамда технологик аппаратлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ ички имкониятидан фойдаланган ҳолда ажратилиб, қурилиш майдонига олиб келиниб ва майдонда ер ишлари бошлаб юборилди.
Лойиҳани амалага ошириш билан “Шўртан” конига қарашли 3, 4 ва 12-сонли йиғув жойларидаги мавжуд газ ва шлейф қувурларида гидравлик қаршиликлар бартараф этилиб, қувурларнинг газ ўтказиш қуввати ортиши эвазига кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми ортишига эришилади.
Маълумот учун: “Шўртан” кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|