“Ўзбекнефтгаз”: Зилзилага тайёргарлик, табиий офат содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш ва оқибатларини бартараф этиш ҳолатлари кўриб чиқилди
Маълумки жорий йилнинг февраль ойида Туркиянинг жанубий-шарқида рўй берган 7,5-7,8 балли зилзилалар мамлакатда, шунингдек, Сурия шимолида ҳалокатли ва аянчли оқибатларга олиб келди, табиий офатнинг қурбонлари, ундан талофот кўрганларнинг сони кундан кунга ошиб бормоқда.
Мутахассисларнинг кўп йиллик кузатишларига кўра, "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятининг 40 фоизга яқин объекти сейсмик фаоллашув ҳудудларда жойлашган бўлиб, 7-8 баллга қадар зилзила содир бўлиши прагнози мавжуд.
Шу сабаб сейсмик хавфнинг олдини олиш, аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш, бу борада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек соҳада аниқ мақсадга йўналтирилган дастурларни ва илмий тадқиқотларни доимий амалга ошириб бориш зарурати мавжуд.
Ушбу мақсадда“Ўзбкнефтгаз” АЖда зилзилага тайёргарлик кўриш, зилзила давридаги ҳаракат ва оқибатларни бартараф этиш масаласи кўриб чиқилди.
Унда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик республика маркази бўлими бошлиғи Каримов Жалолиддин Жўрабой ўғли, марказ мутахассиси Ҳайдаров Мирзод Асҳад ўғли, ФВВ Академияси Фуқаро муҳофазаси институти симуляция маркази бошлиғи катта лейтенант Миркамолов Одил Отабек ўғли, институт ўқитувчиси Галимова Лиля Газизовна иштирок этишди.
Йиғилишда қайд этилишича, Ўзбекистонда сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини жаҳон стандартлари асосида ривожлантириш мақсадида, Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда ҳукуматнинг бир қатор Фармон ва Қарорлари ҳам мавжуд.
Мутахассислар билан учрашувда табиий офатлар содир бўлганда нефть ва газ объектларидаги коммуникациялар, технологик қурилмалар, иссиқлик, газ ва сув таъминоти тизимларининг зилзилага бардошлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар хусусида сўз борди.
Зилзила содир бўлганда иншоатлар, адсорберлар, десорберлар ва бошқа курилмалар талофатга учраши, шунингдек, эстакададаги юқори кучланишли электр кабеллар ва газ узатувчи қувурларнинг ёрилиши натижасида портлаш содир бўлиб, технологик қурилмалар ва бинолар ишдан чиқиши эҳтимоллари прогнозлари ҳақида маълумотлар берилди.
Шуни таъкидлаш керакки, мамлакат ҳудуди сейсмик фаол зоналарда жойлашган “Ўзбекнефтгаз” АЖ объектларини сейсмик хавфни олдини олиш, тизим тасарруфидаги объектлар ва уларга яқин жойлашган аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш юзасидан Жамиятнинг тегишли буйруғи ишлаб чиқилиб ижрога қаратилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхона ва заводларда фуқаро муҳофазаси штаблари, қўриқлаш ва махсус идоравий ҳарбийлашган қисмлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда доимий равишда ўқув машғулотлари ўтказилиб борилади.
Хусусан, 2022 йил давомида “Зилзила оқибатида юзага келган техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда объект раҳбарияти, фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида қўмондонлик штаб ўқув машғулотлари, махсус тактик ўқув машқлари, штаб машқлари, огоҳлантирувчи сигналлар бўйича йиғуви ташкил этилди.
Машқлар давомида фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркибини доимий жанговор шайлиги синовдан ўтказилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш