August 31, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бир гуруҳ мутахассислар “ЛУКОЙЛ-Пермьнефтеоргсинтез” компаниясида малака ошириб қайтишди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига билан Россиянинг “Лукойл” компанияси билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган. Ушбу “Йўл харитаси”га мувофиқ бир гуруҳ мутахассислар жорий йилнинг август ойида Россиядаги энг йирик ёқилғи ва нефтни қайта ишлаш заводларидан бири бўлган “ЛУКОЙЛ-Пермьнефтеоргсинтез” МЧЖда малака ошириб қайтишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг метрология ва асбобсозлик бўйича бир гуруҳ мутахассислари ушбу заводнинг ишлаб чиқариш майдонларида “Асбоблар, автоматлаштириш ва замонавий ўлчаш асбоблари” йўналиши бўйича амалиёт ўташди.

Амалиёт ўташ давомида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш мақсадида заводда жорий этилган меҳнат муҳофазаси, саноат, газ, электр ва ёнғин хавфсизлиги мавзулари бўйича мутахассислар билан бир қатор брифинглар ўтказилди.

Тадбирлар доирасида “ЛУКОЙЛ-Пермьнефтеоргсинтез” компанияси раҳбарияти билан учрашув ҳам бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқаришни метрологик таъминлаш, ўлчаш асбоблари ва жиҳозлаш, автоматлаштириш ҳамда ривожланиш режалари каби масалалар муҳокама қилинди.

Ишлаб чиқариш майдонларида ўрта босимда ўта паст олтингугуртли дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришга мўлжалланган Ўрта дистиллатни гидротозалаш қурилмаси, нефтни чуқур қайта ишлаш учун дизел ёқилғисини катализаторни қайта тиклаш ва гидродеароматизация қилиш учун гидрокрекинг қурилмаси, ёқилғини гидротозалаш қурилмаси, нефтни қайта ишлашдан оғир қолдиқларни, енгилроқ нефть маҳсулотлари ва алюминий саноати учун электрод кокс ишлаб чиқариш учун мўлжалланган кечиктирилган кокслаш мосламаларни ишлаш жараёнлари билан танишилди.

Асосий ишлаб чиқариш майдончаси – нефтни чуқур қайта ишлаш учун дизел ёқилғисини катализатор регенерацияси ва гидродеароматизацияси бўйича гидрокрекинқ қурилмасига ташриф буюришдан олдин компания мутахассислари мазкур қурилмага қабул қилинадиган ходимларга қўйиладиган талаблар тушинтирилди.

Ходимларнинг билимини синовдан ўтказиш, малакасини ошириш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда ўзини тутиш қоидаларини амалда қўллаш мақсадида симуляция компьютер синфига ташриф амалга оширилди.

Шунингдек, компаниянинг Техник назорат бўлимининг лабораториясида олиб бориладиган бузилмайдиган текширишда қўлланиладиган усуллар (дефектоскопия, қалинликни ўлчаш ва ҳ.к.) билан таниш ҳам мутахассисларда катта таассурот қолдирди.

Мутахассислар “ЛУКОЙЛ-Пермьнефтеоргсинтез” музейида корхонанинг тарихи билан танишиш ва кўплаб экспонатларни томоша қилиш орқали ўз билимларини янада бойитиш имкониятига эга бўлишди.

Амалиёт якунида давра суҳбати ўтказилди ва ўрганилган билимларнинг натижалари сарҳисоб қилинди. Мутахассислар “ЛУКОЙЛ-Пермьнефтеоргсинтез” корхонасининг ишлаб чиқариш майдонларида олган билимларини келгусида "Ўзбекнефтгаз" АЖда жорий этишни мақсад қилишган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|