May 16, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгилаб олинди

Бош саҳифа Русский

Маълумки, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 31 март “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамияти ташкилотларида ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил этиш, раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш масалаларига бағишланган тадбирлар ташкил этилди.

Йиғилишлар кун тартибида дастлаб қарорнинг мазмун моҳияти ўқиб, шарҳлаб берилди. Унинг ижросини ўрнатилган тартибда таъминлаш юзасидан иштирокчиларга тушунтиришлар ва тегишли топшириқлар белгилаб берилди.

Шунингдек, аёлларга қарор билан Электрон тизим ёрдамида яратиладиган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Хусусан, мазкур тизим орқали ижтимоий-ҳимояга муҳтож хотин-қизнинг “Аёллар дафтари”га киритиш ҳақидаги мурожаатини бевосита қабул қилиш, мурожаатни кўриб чиқиш натижалари, рад этиш асосларини тақдим этиш, "Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатиладиган ёрдам турлари кўрсатиладиган ёрдамларнинг аниқ турлари, ҳажми ҳамда келгусида режалаштирилаётган тадбирлар билан танишиб чиқиш каби қулай хизматлар йўлга қўйилгани тушунтирилди.

Нефт ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сақлаш ташкилотларида ишлаётган хотин-қизларни ижтимоий аҳволни яхшилаш, уларнинг ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қувватлаш тадбирларига янада эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилишларда, Хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгашларининг 2022 йилнинг биринчи чорагига мўлжалланган “Иш режаси”да белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси сарҳисоб қилинди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режалаштирилиб олинди.

Бундан ташқари “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жорий йилда “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида мамлакатимиздаги дам олиш масканлари ва тарихий шаҳарларга саёҳатларни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган дастурининг ижро ҳолати муҳокама этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|