"Ўзбекнефтгаз”: Излов-қидирув қудуқларнинг маҳсулдор қатламлиридан керн намуналарини олиш йўлга қўйилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқларига асосан жорий йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан табиий газ захираларини кўпайтиришни 35 млрд куб метрга етказиш топшириғи белгиланди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш учун, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида акциядорлик жамияти тасарруфидаги истиқболли майдонлар ва қидирув босқичидаги конларда геологик ишлар амалга ошириш бўйича жорий йил учун дастур ишлаб чиқилди.
Ушбу дастур доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан истиқболли майдонлар ва қидирув босиқичидаги конларда кенг қамровли геология-қидирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда жамият томонидан бурғиланаётган ҳар метр қатламдан юқори натижада геологик маълумотларни олишга алоҳида эътибор берилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Геология департамети маълумотларига кўра, жорий йилдаги геологик-қидирув ишларини ривожлантириш дастури доирасида қуйидаги регионлардаги иккита қудуқда керн намуналарни олиш учун бурғилаш ишлари олиб борилди:
• Бухоро-Хива регионида жойлашган “Раззоқбобо” 4-сонли қудуғидан 2700 метр чуқурликдаги терриген юра даври қатламларида 9 метр 100 %;
• Устюрт регионида жойлашган “Ғарбий Қуйи Сургил” конидаги 4-сонли қидирув қудуғидан 4120 метр чуқурликдаги қуйи юра қатламларида 9 метр 100 %.
Эътиборлиси шундаки, геологик мураккаб тузилишга эга ҳар иккала кондан ҳам деярли 9 метрдан тўлиқ тоғ жинси намуналари (керн) олинди. Олинган намуналарнинг дастлабки тадқиқот натижасида нефтгазга истиқболлилиги аниқланди. Якуний литологик-петрофизик таҳлил натижалари илмий ўрганиш мақсадида “ИГИРНИГМ” ДМ ва “Ўзбекгеофизика” АЖ лабароторияларига юборилди.
Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли қудуқлардан олинадиган керн намуналарининг миқдори ҳамда сифатини замонавий технология ва усулларда таҳлил қилишни ташкил этиш мақсадида тегишли хизматларни харид қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
2023 йилга мўлжалланган геология-қидирув ишлари дастури доирасида бурғиланаётган излов-қидирув қудуқларида замоновий технологияларни қўллаган ҳолда керн намуналарини олишни кўпайтириш ҳамда илмий таҳлил қилиш ишларини жадаллаштириш режалаштирилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш