May 19, 2022

"Ўзбекнефтгаз": "ESG" масъулият маркази ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

"Ўзбекнефтгаз" АЖга жалб қилинган стратегия бўйича маслаҳатчи – "BCG" ва корпоратив бошқарув бўйича маслаҳатчи – "PwC" тавсияларига мувофиқ, акциядорлик жамиятида “ESG” масъулият маркази ташкил этилди.

Марказнинг асосий вазифаси компаниянинг бизнес-жараёнларига илғор"ESG" стандартларини жорий этишдир.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ трансформацияси доирасида, амалдаги халқаро "ESG" кун тартибига мувофиқ, компания экологик, ижтимоий ва бошқарув соҳаларида (environmental, social and corporate governance) фаолиятини тизимлаштириш ва ошкор қилиш бўйича ишларни амалга оширмоқда.

Учрашув давомида компаниянинг барча "ESG" –- блоклари бўйича саъй-ҳаракатлари қайд этилди.

Шу билан бирга, етакчи нефть ва газ компанияларининг илғор тажрибаларига мувофиқ, "Е" кўрсаткичлари бўлган иссиқхона газлари, электр энергияси ва сув истеъмолидан фойдаланиш билан боғлиқ ташланмалар, шунингдек углерод исини камайтириш бўйича мақсадлари таққосланди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ мамлакатнинг ижтимоий иқлимига ("S" блоки) қўшган салмоқли ҳиссаси, яъни компания томонидан меҳнат хавфсизлигига риоя қилиш бўйича қўйилган юқори талаб, ходимларнинг оилалари ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек ҳудудларда ижтимоий секторни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди.

Йиғилиш якунида иштирокчилар қуйидаги йўналишлар бўйича қадамлар кетма-кетлигини келишиб олишди:

• Компаниянинг" ESG" мақсадларини тўғри шакллантириш;

• "ESG" фаолиятини амалга ошириш бўйича йўл харитасини батафсил ишлаб чиқиш;

• "ESG" ҳисоботларини тайёрлаш;

• "ESG" рейтингини олиш.

Юқоридаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун марказ учун штат бирлигини ажратган ҳолда мутахассислар билан алоҳида бўлинма яратиш, шунингдек “ESG” бўйича ишларни мувофиқлаштириш учун халқаро етакчи бўлган нефть ва газ компанияларида катта тажрибага эга маслаҳатчи– экспертни жалб қилишга қарор қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|