“Ўзбекнефтгаз”: “Яшил макон” лойиҳаси доирасида "Тахиатош нефт база"си томонидан 1254 туп мевали ва манзаралари дарахт кўчатлари экилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 11 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йил якунига қадар 75 миллион туп ва 2023 йил баҳор фаслида яна 125 миллион туп мевали ва манзарали кўчатлар экиш юзасидан топшириқлар берилди.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш, қолаверса, дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” тадбирни амалга ошириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимдаги барча корхоналарда кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.
Хусусан, “Тахиатош нефт базаси” МЧЖ ҳамда унинг тасарруфдаги филиаллар, АЁҚШ ва ФЁТШларда ҳам жорий йилнинг 29 ноябрига қадар дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, дарахт кўчатлари ҳудудларнинг иқлим шароитини назарда тутган ҳолда танлаб олинмоқда.
Лойиҳа доирасида нефть база томонидан шу кунга қадар жами 1254 дона мевали ва манзаралари дарахт кўчатлари экилди.
• “Тахиатош нефт базаси” МЧЖда - 209 туп;
• “Кунгирод” филиалида - 209 туп;
• “Чимбой” филиалида - 209 туп;
• “Элликкала” филиалида - 209 туп;
• “Турткуль” филиалида - 209 туп;
• “Каратау” филиалида - 209 туп;
Ушбу эзгу ташаббусда барча ишчи-ходимлар фаол иштирок этишиб, мамлакатимиз атроф–муҳит ва атмосфера ҳавосининг мусаффолигини сақланишига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|