“Ўзбекнефтгаз”: Газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида “Помуқ” конидаги яна бир қудуқ қайта таъмирланиб, ишга туширилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси тасарруфидаги “Помуқ” конига қарашли “Иллонли” конидаги 2-сонли қудуқда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ўз маблағи ҳисобидан таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Қудуқнинг 2891-2897 метр оралиқлари очилиб, 2890 метр чуқурликка диаметри 73 мм насос компрессор қувури туширилди ва ўзлаштириш ишлари олиб борилди.
Таъмирлаш ишлари “Андижоннефтгаз қудуқ таъмирлаш” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилди.
Айни вақтда таъмирлаб, ишга туширилган 2-сонли қудуқдан кунига 50 минг куб метр табиий газ ва 20 тонна конденсат олинмоқда.
Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг ишчи ходимлари бошқарманинг нефть, газ ва конденсат қазиб чиқариш режаларини ортиғи билан бажариш учун айни пайтда ёзнинг аёвсиз иссиғида ҳам чўлларда тиним билмай меҳнат қилишмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|