November 5, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Шўртан бошқармасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва тадбирлар ижроси ҳолати ўрганилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан жамиятга қарашли “Шўртан бошқармасининг “Шўртан” конида табиий газ қазиб чиқариш, қудуқларини бурғилаш ҳамда технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ва лойиҳалари ижроси, уларнинг самарадорлиги ҳолати бўйича ўрганишлар олиб борди.

Дастлаб, “Ишчи гуруҳ” аъзолари Шўртан бошқармаси бўйича 2022 йил 4-чорагида амалга оширилиши режалаштирилган 1 та геологик-техник тадбирлар, жумладан 9 та янги қудуқни бурғилаш, 2 та қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳамда 2 та технологик объектларни қуриш ишларининг бажарилиши ҳолати ўрганилди.

“Шўртан” конидаги 361,362,393-сонли ишлатиш қудуғи ҳамда терриген-юра ётқизиқлари истиқболлигини ўрганиш мақсадида 1-сонли қудуқда олиб борилаётган бурғилаш ишлари ҳолати билан жойида танишилди.

Ўрганиш давомида табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида қўшимча ишлатиш қудуқларини бурғилаш, қудуқларда интенсификация ишларини олиб боришни кўпайтириш бўйича департамент бошлиқлари ва бошқарма раҳбариятига топшириқлар берилди.

Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 2022 йилнинг ўтган даврида табиий газ қазиб чиқариш ҳамда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича режа кўрсаткичлари тўлиқ бажарилгани эътироф этилди.

Бундан ташқари, табиий газ қазиб чиқариш кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида, ўтган даврда 14 қудуқлар бурғилашдан ишга туширилди, 95 та қудуқларда таъмирлаш ва интенсификация ишлари бажарилди ҳамда 5 та технологик объектлар ишга туширилди.

Тадбирлар натижасида 241,9 млн. куб м табиий газ, 4,5 минг тн суюқ углеводородлар қазиб чиқаришга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|