“Ўзбекнефтгаз”: “Ғарбий Тегирмон” конида яна бир газ ва конденсат қудуғи бурғиланиб, ишга туширилди
Бошқарув раиси ташаббуси билан Муборак регионининг нефт-газ салохиятини самарали ўзлаштириш ва ўрганишга қаратилган қатор тадбирлардан иборат комплкс тизимлаштирилган дастур ишлаб чиқилган.
“Ўзбекнефтегаз” Акциядорлик жамияти мутахассилари “Ғарбий Тегирмон” газконденсат конидаги 6-сонли қудуғининг геологик маълумотларини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида конда қўшимча табиий газ заҳираларини аниқлаш бўйича таклифларни илгари сурди.
“Ўзбекнефтегаз” Акциядорлик жамияти геологларининг тавсияларига мувофиқ 2300 метрдан чуқурликдан пастда аниқланган истиқболли қатламларни самарали синовдан ўтказиш бўйича жойларда мутахассислар билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар натижасида саноат миқёсида табиий газ оқими олинди.
Маскур қудуқдан олинадиган табиий газ оқимлари 2022 йилда “Ўзбекнефтегаз” Акциядорлик жамиятининг Муборак ҳудудаги табиий газ захираларининг ўсишини таъминлаш билан бир қаторда,Республика углеводород ресурслар базасини табиий газ билан тўлдириш ва ривожлантириш бўйича вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.
“Ўзбекнефтегаз” Акциядорлик жамияти томонидан 2022 йилга мўлжалланган республиканинг барча ҳудудларида, жумладан Муборак ҳудудида геология-қидирув ишларини самарали олиб боришга қаатилган дастур ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Жумладан, 7Р-сонли қудуқда ҳам бурғилаш ва излов-қидирув ишлари олиб борилмоқда. “Узнефтгазбурғилаш ишлари” МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилган бурғилаш ишларидан сўнг, қудуқ ишга туширилди.
Ушбу қудуқда бурғилаш ишлари 2946 метргача олиб борилди. 2300 метр пастида оралиқлар ўрганиб чиқилди ва махсулдор катламлари ўзлаштирилди.
Ўзлаштириш натижасида қудуқдан 60 минг.куб.метр кунлик саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: «Ғарбий Тегермон» газконденсат кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган бўлиб, 2019 йилда ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|