Вакант лавозимлар учун танлов
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Углеводородларни қазиб чиқариш департаментининг қуйидаги 3 та лавозимга малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.
• Бош технолог бўлими 1-тоифали мутахассиси;
• Газни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлими 1-тоифали мутахассиси;
• Табиий газ ва конденсатни қазиб чиқариш бўлими етакчи мутахассиси;
Номзодларга қўйиладиган квалификация талаблар қуйидагилардан иборат:
• маълумоти: олий;
• мутахассислиги: нефт-газ конларини ишлатиш ва нефт-газ иши; нефт газ иши ва нефт газ қайта ишлаш;
• тилларни билиши: ўзбек, рус ва инглиз тиллари;
• компьютер саводхонлиги: ишончли компьютер фойдаланувчиси (Word, Excel, Power Point, Office, Autocad, CorelDraw, Pipesim, Hysys, Petrel, TechLog)
• Номзодлар соҳада камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши.
Билим ва кўникмалар бўйича талаблар:
• Рақамли саводхонлик;
• Аналитик ва танқидий фикрлар;
• Муаммони самарали ҳал қилиш ва мулоқот қобилиятлари;
• Мослашувчанлик ва чидамлилик.
• Вақтини тўғри тақсимлаш ва ишни ташкил этиш.
Номзодлар 2024 йил 1 ноябрга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳаволага кириб тўлдиришлари лозим.
Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.