October 28, 2022

"Ўзбекнефтгаз": Маҳаллий корхона билан ҳамкорликда импортдан келтириладиган ёнғинга қарши ҳамда фильтр маҳсулотлари ўзлаштирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида маҳаллий саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари ва номеклатурасини кўпайтириш, давлат харидлари тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириб бориш ҳисобига саноатда қўшилган қиймат занжири яратилиши белгилаб ўтилган.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳнинг Тошкент шаҳрида жойлашган “АПИТЕКС” МЧЖнинг ишлаб чиқариш базасига техник-аудит ўтказиш доирасида амалий ташрифи уюштирилди.

Таъкидлаш жоизки, “АПИТЕКС” МЧЖ корхонаси 2003 йилда ташкил этилган бўлиб, корхона хозирги кунда тўлиқ циклда ўз иш фаолиятини олиб бормоқда. Ҳозирда маҳаллий ишлаб чиқариш корхонаси томонидани 100 хилдан ортиқ саноат маҳсулотлари ўзлаштирилган бўлиб, йилига 3,5 минг тоннадан ортиқ маҳсулот ва товарларни ишлаб чиқариш қувватига эга.

Корхона нафақат ички бозор қолаверса, 10 га яқин мамлакатларга маҳсулотлар экпортини амалга ошириб келмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқариш корхонаси фильтр матолар, саноат қистиргичлари учун графит аралашмали матолар, электр изоляцияли матолар, айрим турдаги саноат ҳаво фильтрлари ва бошқа турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Навбатдаги техник-аудит ташрифи давомида корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, маҳсулот турлари, яратилган иш ўринлари ва ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари билан корхона раҳбарияти ва ишчи ҳодимлари томонидан яқиндан таништириб ўтилди.

Маҳаллий ишлаб чиқариш субъектида 50 нафардан ошиқ ишчи ходим фаолият юритаётган бўлиб, корхона ҳозирги ишлаб чиқариш қувватларини ошириш эвазига яна 200 дан ортиқ малакали ходимларни жалб қилишни режалаштирмоқда.

Ташкилотнинг йиллик ўртача пул айланма маблағлари 40 млрд. сўмни ташкил этиб, бундан экспортга сотилаётган маҳсулотларнинг умумий хажми 2,0 млн.долларни ташкил этмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарининг ҳозирда фаолият юритиб турган газ ҳайдаш агрегатлари, авто транспорт воситалари ва махсус техникалар учун бугунги кунда импортдан олиб келинаётган фильтрларни ўзлаштириш бўйича музокаралар олиб борилди. Музокаралар натижасида “АПИТЕКС” МЧЖ томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳаллийлаштириш даражаси 90 фоиздан юқори бўлган ёнғинга қарши тўқилган шлангларини ишлаб чиқариш йўлга қўйиш режалаштирилган бўлиб корхона лойиҳанинг дастлабки ишлаб чиқариш жараёнларини бошлаб юборгани маълум бўлди.

Учрашув давомида мазкур янги ўзлаштирилаётган ёнғинга қарши тўқилган шланглари ҳамда фильтр маҳсулотларининг техник ва бошқа хусусиятлари бўйича тегишли топшириқ асосида “йўл харита”сини имзолашга келишиб олинди. Бу эса ўз ўрнида импортдан олиб келинаётган маҳсулот аналогининг республика ҳудудида ҳам арзон ҳам сифатли кўрсатгичларга эга яна бир ҳамкорлик лойиҳаси ишлаб чиқилаётганидан далолат беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|