October 6, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқаруви раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” синтетик ёқилғи маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиш ҳолатини ўрганиш мақсадида “Uzbekistan GTL” заводида бўлди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида, нефть базалар раҳбарларидан ташкил топган “Ишчи гуруҳ” аъзолари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган янги турдаги синтетик ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқариш жорий ҳолатини ўрганиш мақсадида “Uzbekistan GTL” заводига ташриф буюрди.

Янги турдаги синтетик ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши ҳамда уларнинг сифати, стандартларга мувофиқлиги доимий назорат қилиш, маҳсулотларни сақлаш, сотиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилиши жараёнлари ўрганилди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Uzbekistan GTL” заводининг марказий бошқарув биносида жойлашган замонавий бошқарув панеллари орқали заводнинг 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон эксплуатация қилиш технологик тизими билан яқиндан танишиб чиқди.

Шунингдек, технологик жараёнларни бир маромда ва хавфсиз амалга оширилишига масъул бўлган маҳаллий ёш смена муҳандислари ва мутахассисларнинг бошқарув жараёнларини янада инновацион тарзда амалга оширилиши юзасидан фикр ва мулоҳазаларини тинглади.

Ташриф давомида нефть база вакилларига завод тарихи, инфратузилмаси, ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган маҳсулотлар, уларнинг ишлаб чиқарилиши миқдорлари ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида зарур тушунчаларга эга бўлдилар.

Нефть база раҳбарларига заводда синтетик дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш, сақлаш ҳолатлари ўрганилди ҳамда сотиш ишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳам таҳлилий кўриб чиқилди.

Бошқарув раиси “GTL” дизель ёқилғиси сотилиши бошланганини таъкидлаб, қисқа муддат ичида жами 31 минг тоннага яқин синтетик дизель маҳсулоти Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси савдоси платформаси орқали реализация қилинганини эътироф этди.

Қўшимча равишда, нафта маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга доир вазифалар белгилаб берилди.

Ташриф якунида, нефть база масъулларига ва заводнинг ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари ва раҳбар ходимлар иштирокида ишчи йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида куз-киш ва йиғим-терим мавсуми давомида синтетик ёнилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши узлуксизлигини таъминлаш, истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли ёнилғи маҳсулотларни етказиб берилишини бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.

Қўшимча равишда “Uzbekistan GTL” заводининг тўлиқ иш режимига ўтилгани сабаб, синтетик ёқилғи маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич ошириб бориш ҳамда маҳсулотларнинг юқори сифатда бўлишини таъминлаш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|