“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёда замонавий АЁҚШ қурилиб, фойдаланишга топширилди
“Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамияти фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, истеъмолчиларга замон талабларига мос равишда хизмат кўрсатиш, хусусан, АЁҚШлар сони ва уларнинг негизида хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш бўйича қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Жорий йилнинг 26 июль куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида замонавий талабларга жавоб берадиган, барча қулайликларга эга “Қарши нефть базаси” МЧЖга қарашли “Янгибоғ” автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси очилиб, фойдаланишга топширилди.
Мазкур АЁҚШда истеъмолчилар учун “АИ-80” ва “АИ-91” русумли автобензинлар ҳамда ЭКО дизель ёқилғиси маҳсулотларининг сотилиши йўлга қўйилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида ҳам фермерларга, ҳам аҳолига хизмат кўрсатилади.
Ҳозирги кунда “Қарши нефть базаси” МЧЖ тасарруфидаги АЁҚШлар сони 3 тага етиб, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида, қулай шароит ва географик жойлашувга эга бўлган бошқа ФЁТШлар фаолияти таҳлил қилинмоқда. Айни пайтда уларни босқичма-босқич замонавий АЁҚШларга айлантириш ишлари давом эттирилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|