“Ўзбекнефтгаз”: Алоқа каналлари орқали коррупциянинг олдини олишга эришилмоқда
Бугунги кунда юртимизда ҳар бир соҳада коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳатлар давлат ривожига ўзининг сезиларли таъсирини кўрсатмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида коррупцияни олдини олиш ҳамда унга муросасиз муносабатда бўлишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Бунга биргина мисол, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви қарори билан тасдиқланган алоқа каналларидан келадиган хабарларни қабул қилиш ва ишлаш “Регламенти” (ички меъёрий ҳужжат) ҳисобланиб, унда жисмоний ва юридик шахслар шунингдек тизим корхона ташкилотларида фаолият юритаётган ишчи ходимлар томонидан йўлланаётган мурожаатлар ўрганилиб таҳлил қилинмоқда.
Таҳлиллар натижалари шуни кўрсатадики, келиб тушаётган мурожаатларни бевосита ўрганиш жараёнида ҳақиқатда тизимдаги корхона ва ташкилотларда аниқланётган қонунбузилиш ва йўл қўйилаётган хато-камчиликларни бартараф этиш, келгусида уларнинг олдини олишда ўз самарасини кўрсатмоқда.
Шу ўринда Сиздан акциядорлик жамияти ва тизимдаги корхона ва ташкилотларида салбий ҳолатлар ёки йўл қўйилаётган қонунбузилиш ҳолатларга гувоҳи бўлганигизда қуйидаги алоқа каналлари ва ишонч телефони орқали мурожаат этишингизни сўраймиз.:
Ишонч телефони: +(99871) 233-28-88
Почта манзили: kans@ung.uz
Молиявий ва комплаенс назорат департаменти почта манзили: compliance@ung.uz
Telegram бот: @ung_anticorBot
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|