“Ўзбекнефтгаз”: “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий мавсумда 20 минг туп дарахт ва бута кўчатларини экилди
Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик билан бошлаш ташаббуси илгари сурилган эди.
Ушбу лойиҳа доирасида йилига миллионлаб дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали ҳудудлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.
Давлат раҳбари раислигида жорий йилнинг 11 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йил якунига қадар 75 миллион туп ва 2023 йил баҳор фаслида яна 125 миллион туп мевали ва манзарали кўчатлар экиш юзасидан топшириқлар берилди. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш, қолаверса, дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” тадбирни амалга ошириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимдаги корхоналарда кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида жорий йилнинг 10 декабрига қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, дарахт кўчатлари ҳудудларнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинмоқда. Бу борада Фанлар Академияси тавсияси билан сувсизлик ва касалликка чидамли гужум, қайрағоч, катальпа, акация, заранг, шумтол, тут, жийда, ёнғоқ, терак каби дарахт новдалари экилиши белгиланган.
Жорий йилнинг 20 октябидан бошлаб, то шу кунга қадар тизимдаги бошқарма ва корхоналар томонидан жами 15 633 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
• Муборак газни қайта ишлаш заводида – 2973 туп,
• Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида – 2026 туп,
• Шўртан газ кимё мажмуасида – 2015 туп,
• “Махсусэнергогаз” АЖ – 610 туп,
• Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида – 615 туп,
• "Мароқанд нефть базаси" МЧЖ – 280 туп,
• "Навоий нефть базаси" МЧЖ – 238 туп,
• "Тахиташ нефть базаси" МЧЖ - 217 туп кўчат ўтқазилди.
Юртимиз бўйлаб давом этаётган умуммиллий лойиҳада жамият ходимлари бирдек фаол иштирок этмоқда. Бу ташаббуслари билан мамлакатимиз атроф-муҳит ва атмосфера ҳавосининг мусаффолигини сақланишига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Экилган дарахтларни суғориш ва парвариш ишларини олиб борилиши ҳам алоҳида назоратга олинган. Дарахтлар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.
Ўтган мавсумда мазкур лойиҳа доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан Шўртан газ кимё мажмуаси ва "Uzbekistan GTL" заводи ҳудудида 120 гектар майдонда боғ барпо этилди. Мазкур агро участкага 72 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилган эди. Ушбу боғни парваришлаш, муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида “Шўртан яшил макон” МЧЖ ташкил этилди. Корхона томонидан шу кунга қадар яна 20 гектар ер майдонида "Шангтонг" навли павловния барпо этилди. 100 минг дона узум қаламчалари экилиб, парваришланмоқда. Келгусида доривор ўсимликларнинг етиштириш орқали парфюмерия ва фармацевтика учун хом ашё маҳсулотлари етказиб беришни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда “Яшил мақон” лойиҳа доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томнидан жами режа бўйича 191 110 дона экилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда эса 198703 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилган.
Бундан ташқари Муборак газни қайта ишлаш заводи, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида сувдан оқилона фойдаланиш мақсадида 34 500 п/м томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|