“ОГУ-2025” — илмий тафаккур, салоҳият ва ҳамкорликни қўллаб-қувватловчи платформа!
Айни вақтда, ОГУ 2025 халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистонда биринчи бор энергетика соҳасидаги нуфузли маҳаллий ва халқаро ташкилотлар ўртасида “Бизнес Қуиз” интеллектуал мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Мазкур мусобақа энергетика тизимидаги етакчи мутахассислар ва соҳавий фаоллар иштирокида билим, зеҳн ва стратегик фикрлаш синовига айланди. Интеллектуал беллашув соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, салоҳиятли кадрлар фаоллигини рағбатлантириш ва соҳа имижини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Мусобақада қуйидаги ташкилотлар жамоалари иштирок этмоқда:
2. Атом энергетикаси агентлиги - “Ўзатом”
5. “Иссиқлик электр стансиялари” АЖ
6. “Ҳудудий электр тармоқлари” МЧЖ
7. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ
10. “Миллий диспетчерлик маркази” ДУК
15. “ИГРНИГМ” – Геология, нефт ва газ қидирув илмий-тадқиқот институти
16. “LUKOIL Uzbekistan Operating Company” MCHJ
17. “Uz-Kor Gas Chemical” QK MCHJ
Ушбу мусобақа нафақат интеллектуал синов, балки соҳа ичидаги ўзаро англашув, ҳамкорлик ва кадрлар салоҳиятини янада ривожлантириш учун муҳим майдон сифатида хизмат қилмоқда.