May 14, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан юзма-юз мулоқот ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Президент раҳбарлигида жорий йил 11 март куни “Саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари”га бағишланган йиғилишида республика ҳудудида маҳаллий саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари ва номеклатурасини кўпайтириш, давлат харидлари тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириб бориш ҳисобига саноат ишлаб чиқаришда қўшилган қиймат занжири яратилиши белгилаб ўтилган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари ва “GAUCH” МЧЖ корхонаси директор ўринбосари билан учрашув ўтказилди. Унда корхона томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари учун резина техник, полиуритан маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятлари кўриб чиқилди.

“GAUCH” МЧЖ корхонаси 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, резина ва полиуритан полимерларидан маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхонанинг йиллик қуввати 60 тоннани ташкил этади. Ҳозирда корхонада 50 нафар ходим фаолият юритади. Корхонанинг йиллик ўртача пул айланма маблағи 16-18 млрд сўмни ташкил этади.

Йиғилишда корхона вакили, маҳсулотлар юқори ҳарорат ва босимга чидамли эканлигини сабаб белгиланган кафолат муддатидан ортиқ ишлаш қувватига эга эканлигини эътироф этди.

Учрашув давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари томонидан импортдан харид қилинаётган резина техник маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлари ҳақида тўлиқ маълумот берилди.

Шу билан бир қаторда, мулоқот чоғида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, улар билан доимий ва шаффоф мулоқотни ташкил этиш, харидлар жараёнлари коррупция ҳолатларинги бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.

Шунингдек, корхоналар билан мавжуд буюртмаларни етказиб беришни тезлаштириш, сифат талабларига риоя қилиш ўз ўрнида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан шартномаларни ўз вақтида молиялаштириш қайд этилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|