“Ўзбекнефтгаз”: Автобензин ва дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш режаси ортиғи билан бажарилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” AЖ томонидан нефтни қайта ишлаш заводларига замонавий илғор инновацион технологиялар, юқори самарали ускуналар, жумладан, янги катализаторлар, йирик инвестиция лойиҳаларини жалб этиш орқали нефть ва газ саноатини ривожлантириш бўйича мақсадли ишлар олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан республика истеъмолчиларини сифатли нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида нефть ва газ кимё саноатини ривожлантириш, нефть маҳсулотларини диверсификация қилиш, қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Жумладан, жорий йилнинг 10 ойлик даврида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфдаги нефтни қайта ишлаш заводларида жами 1426 минг тонна углеводород хом ашёлари қайта ишланиб, белгиланган режа 115,4 фоизга бажарилди.
Шунингдек, ўтган даврда 813,1 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа 120,5 фоизга, 104,5 минг тонна авиакеросин ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа 109 фоизга бажарилди.
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг июнь-август ойларида фойдаланишга топширилган янги йирик корхона “Uzbekistan GTL” томонидан 99,1 минг тонна “Евро 6” русумидаги экологик тоза синтетик дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди ҳамда биржа савдолари орқали истеъмолчиларга етказиб берилди.
Жорий йилнинг июль-октябрь ойларида “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқарилган синтетик нафтани ишлаб чиқаришга жалб қилиниши натижасида, 17,7 минг тонна қўшимча автобензин маҳсулотини ишлаб чиқаришга эришилди.
Жорий январь-октябрь ойларида республика истеъмолчиларига жами 832,7 минг тонна автобензин етказиб берилди.
Ушбу даврда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 698,8 минг тонна “Аи-80” русумли автобензин биржа савдоларига жойлаштирилиб, шундан 696,9 минг тоннаси харидорларга сотилди. Бунда, октябрь ойида 1 тонна учун шаклланган ўртача нарх 7 496 минг сўмни ташкил этди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|