“Ўзбекнефтгаз”: “Урганч нефть базаси”да фавқулодда ҳолатларни олдини олишга бағишланган ўқув машғулотлари ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ қарашли “Урганч нефть базаси”нинг Шовот филиалида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва унинг оқтибатларини бартараф этишга бағишланган махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машқи хавфли ишлаб чиқариш объектларида ёнғиннинг олдини олиш, қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини ўрганиш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар пайтида авариявий ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий кўникмаларни такомиллаштириш мақсадида ўтказилди.
Машғулотлар жараёнида дастлаб навбатчи диспетчерлик хизмати томонидан ёнғин билан боғлиқ ҳудудда содир бўлган фавқулодда вазиятда Фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва туман ФВДТхизматларига хабар бериш бўйича ҳаракатлари текширилди. “Йиғин” хабари орқали барча шахсий таркибларнинг сафланиши ҳолати назоратдан ўтказилди.
Шундан сўнг объектдаги маҳсулот қуйиш эстакадаси ва сиғимлар боғида шартли содир бўлган жойга зудлик билан етиб келган авария техник гуруҳи томонидан ёнғин текорлик билан ўчирилди. Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Қайд этиш жоизки, бу каби қўшма машғулотлар хавфли ишлаб чиқариш объектида фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ишчиларнинг юқори тайёргарлигини сақлашга имкон беради.
Шунингдек, аврия ҳолатларини тузатиш ишлари, навбатчини тумандаги ёрдамга жалб этилган куч ва воситаларга хабар бериш тартиблари тузилмалар томонидан амалда кўриб чиқилди.
Тузилмалар шахсий таркиби фавқулодда вазиятлар жараёнида ўзини харакатлари, тадбирлар ўтказиш тартибини ўрганишиб, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига асосланиб ўз маҳоратларини оширишди.
Машғулотлар якунида натижалар муҳокама қилиниб, иштирокчиларни малакасини ошириш учун бундай тадбирларни ҳар чоракда ўтказиб турилиши белгиланди.
Комиссия аъзоларининг хулосасига кўра, нефть база фуқаро муҳофазаси тузилмалари қутқарувчилари юз бериши мумкин бўлган Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этишга “Тайёр” деб баҳоланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|