February 17, 2023

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Сергели-10” АГТКШдаги ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилди 

Бош саҳифа Русский

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Тошкент шаҳарида жойлашган “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “UNG Petro” МЧЖга қарашли “Сергели-10” АГТКШда бир гуруҳ ҳайдовчилар ва хизмат бурчини бажараётган ходимлар ўртасида юзага келган тортишув акс этган видеоёзув юзасидан хизмат текшируви ўтказилди.

Маълумки, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши ортидан магистрал газ қувурларида табиий газ босими тушиб кетганлиги сабабли аҳоли ва ижтимоий соҳа обектларини бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг фаолияти вақтинчалик тўхтатилган эди.

Жорий йилнинг 9 февраль кунидан бошлаб, маҳаллий ҳокимликлар томонидан белгиланган режа графикка асосан соат 07:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб берилиши йўлга қўйилди. Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “UNG Petro” МЧЖга қарашли “Сергели-10” АГТКШ ҳам ўз фаолиятини белгиланган режа-график асосида қайта тиклади.

Ўтказилган хизмат текширувида аниқланишича, 12 февраль куни белгиланган режа графикка асосан АГТКШнинг ёпилишига 55 минут қолганида, ҳудудида камида 50-60 та автомашина навбатда турган. Уларга хизмат кўратиш учун 1 соатдан ортиқ вақт талаб этилишини ҳисобга олган ҳолда соат 16:05ларда АГТКШ кириш қисми тўсилган. Бунинг сабаби ҳайдовчиларга тушунтирилишига қарамасдан, улар томонидан норозилик билдирилиб, ходимларни хақоратлаб, тўсиқларни олиб ташлаб, жанжал кўтарганлар ва ушбу видео-ёзувни ижтимоий тармоқларга тарқатганлиги аниқланди.

Айни пайтда АГТКШ ўз фаолиятини маҳаллий ҳокимлик томонидан белгилаб берилган режа-график асосида соат 07:00 дан 17:00гача олиб бормоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|