“Ўзбекнефтгаз”: 2022 йилда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ орқали аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш режаси ортиғи билан бажарилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимидаги корхоналар томонидан 2022 йилда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиб, қурилмаларни узлуксиз, бир маромда ва тўхталишларсиз ишлатишни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2020-2021 йиларда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводида мавжуд пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаларини модернизация қилиш, Муборак газни қайта ишлаш заводи ҳамда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида инвестиция лойиҳалар асосида янги қурилмаларни ишга тушириш натижасида 2022 йилда 662,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режалаштирилган эди.
2022 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма ва корхоналари томонидан суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режа кўрсаткичи 662,2 минг тонна бўлиб, амалда 697,8 минг тонна, режага нисбатан 105,4% (ўсиш суръати 108,2%) ишлаб чиқарилди.
Шунингдек Республика истеъмолчиларига 654,3 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 673,4 минг тонна, режага нисбатан 102,9% (ўсиш суръати 105,8%) ташкил этди.
Шу билан бирга биринчи навбатда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газ маҳсулоти келишилган жадваллар асосида
615,2 минг тонна етказиб берилди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 27,6 минг тонна куп ёки 104,4% ташкил этди.
Ушбу кўрсаткични ўтган йилларга таққосланганда, 2019-2022 йилларда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига етказиб берилган суюлтирилган газ миқдорлари таҳлили қуйидагиларни ташкил этади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқарма ва корхоналари томонидан сифатли, жаҳон стандартларига мос суюлтирилган газни ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш ва Республиканинг барча турдаги истеъмолчиларига белгиланган миқдорларда узлуксиз етказиб бериш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш