“Ўзбекнефтггаз”: “Конституция инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолати. Меҳнат ҳуқуқларингизни биласизми?” мавзусида учрашув ўтказилди
8 декабрь – Конституция куни байрами муносабати билан ”Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари иштирокида “Конституция инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолати. Меҳнат ҳуқуқларингизни биласизми?” мавзусида учрашув ўтказилди.
Учрашувга Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлар доктори Мухитдинова Фируза Абдурашидовна ва катта ўқитувчи Муҳаммадамин Каримжонов таклиф этилди.
Мутахассислар томонидан “Конституцияда инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари”, “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари”, “Меҳнат ҳуқуқларингизни биласизми?”, “Меҳнат қонунчилигида аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча кафолатлар” мавзуларида маърузалар ўқилди.
Маърузачилар томонидан дастлаб бугунги кунда давлатимиз томонидан меҳнат қонунчилигида аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, уларни амалиётда қўлланилаётганлиги, бу соҳада давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ижобий ишлар ҳақида фикр юритилди.
Шундан сўнг Конституцияда аёллар ҳуқуқи ҳамда "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг мазмун-моҳияти шарҳлаб берилди.
Шунингдек, янги “Меҳнат кодекси”нинг қабул қилинишининг зарурияти, чиқариб ташланган ва киритилган моддалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Семинар сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан жавоблар олишди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|