“Ўзбекнефтгаз”: Мўйноқ туманидаги мактабга қуёш фотоэлектрик қурилмалар ўрнатиб берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида”ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириқлари билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхоналар томонидан Оролбўйи минтақасида экологик вазиятини яхшилаш бўйича қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида атмосфера ташланмаларини камайтириш ва ёқилғи ресурсларни тежаш мақсадида 56,2 млн сўмлик фотоэлектрик қурилмалар ўрнатилди. Ўтган давр давомида жами 253,17 гектар майдонда рекультивация қилинди, 1053,16 тонна чиқинди утилизация қилиниб, 9800 туб дарахт кўчатлари экилди.
Шунингдек, бошқармага қарашли “Шарқий Бердақ” ва “Урга” конларининг сиқув компрессор станцияларини электр энергия билан ўзини ўзи таъминлаш мақсадида 1620 кВт ва 800кВт ли газ поршенли электр қурилмалар ўрнатилди. “Шарқий Бердақ” конда ҳосил бўладиган қатлам сувларидан суюқ углеводородларни ушлаб қолиш мақсадида, 16м3/соат қувватга эга сепаратор ўрнатилди.
Ушбу тадбирлар доирасида “Uz-Kor Gas Chemical” қушма корхонаси томонидан иссиқхона газларини камайтириш мақсадида СО2 газини “Ўзкимёсаноат” га ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича хом ашё сифатида қайта ишлаш учун берилмоқда. 2022 йил давомида 11106 тонна чиқинди гази Кунғирот сода заводга хом ашё сифатида етказиб берилди.
Бундан ташқари ёқилғи энергия ресурсларни тежаш ва парник ташланмаларни камайтириш мақсадида иссиқлик буғ энергиясидан фойдаланган ҳолда ўрнатилган замонавий қурилмалар ёрдамида муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, ушбу электр энергиясининг бир қисми “Ўзэнергосотиш” АЖ ҳудудий бошқармалари орқали яқин жойлашган аҳоли пунктларига етказиб берилмоқда.
Шу билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани Қазақдарё овулидаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактабига қуёш фотоэлектрик қурилмалар ўрнатиб берилди.
Ёш авлодни атроф муҳитга оқилона муносабатда бўлиш, йўқолиб бораётган ҳайвонларни асраш ҳамда экологик маданиятини ошириш мақсадида “Жаслиқ”, “Каракалпакия”, “Элабад”, “Қирқ қиз” посёлкаларидаги умумий ўрта таълим мактаблари орасида “Сайғоқларни асраш кунига” бағишланган бир қатор тадбирларни ташкиллаштиришда амалий ёрдам берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|