“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига 432,2 минг тонна газ конденсати қайта ишлаш учун етказиб берилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги завод ва бошқармалар томонидан 2022 йил учун тасдикланган режага асосан газ конденсати Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига юклаб жўнатилмоқда.
Жорий йил бошидан 15 август санасига қадар жами 432,2 минг тонна ёки режага нисбатан 103,7% (фоиз) газ конденсати юклаб жўнатилди.
• Муборак газни қайта ишлаш заводи 72,5 минг тонна;
• Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 149,4 минг тонна;
• Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 60,5 минг тонна;
• Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 60,9 минг тонна;
• Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси 26,8 минг тонна;
• Шўртан газ кимё мажмуаси 63,2 минг тоннани ташкил этади.
Бундан ташқари жорий йил август ойининг 15 кунига қадар белгиланган режага асосан 13,5 минг тонна ёки 103% (фоиз) газ конденсати юклаб жўнатилган.
• Муборак газни қайта ишлаш заводи 2 минг тонна;
• Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 7,4 минг тонна;
• Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 6,5 минг тонна;
• Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 3.8 минг тонна;
• Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси 1,8 минг тонна;
• Шўртан газ кимё мажмуаси 4,8 минг тоннани ташкил этади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига кирувчи завод ва бошқармалар томонидан қазиб олинаётган газ конденсати қайта ишлаш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига маҳсулотни кунлик юклаб жўнатилиши учун барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|