May 15, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Журналист ва блогерлар иштирокида “Тахиатош нефт базаси”га Пресс–тур уюштирилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамкорлигида тасдиқланган келишувга биноан, Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Қорақалпоғистон Республикасидаги аҳоли ва истеъмолчиларига нефт маҳсулотлари етказиб берувчи “Тахиатош нефт базаси”да амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништириш мақсадида журналистлар ва блогерлар учун Пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-турда депутат Расул Кушербаев, журналист Хуршид Далиев, Санжар Саид, Муслим Мирзажонов, блогерлар Нурбек Алимов, Темур Малик ҳамда “Ўзбекистон 24” телеканали ижодий гуруҳи, “Kun.uz”, “UzNews.uz”, “Xabar.uz”, “Human.uz”, “Darakchi.uz”, Geolog.uz”, “Jahon.uz”, “Sof.uz” интернет нашрлари журналистлари ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Пресс тур иштирокчиларига даставвал техника хавфсизлиги қоидалари таништирилиб, нефт база ҳудудида бўлиш қоидалари тушунтириб ўтилди ҳамда 1966 йилдан буён фаолият юритиб келаётган, умумий майдони 6,21 га “Тахиатош нефт базаси”да нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш ишлари ҳолати ўрганилди.

ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлари билан “Тахиатош нефт базаси” МЧЖ директори Позилбек Бабаназаровга мурожаат қилишди.

Нефт база директори Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 2885 фермер хўжалигига ва 291 та ташкилотларга ҳамда аҳолига хизмат кўрсатилиши бўйича ахборот берди.

Шунингдек, нефт маҳсулотларини сақлаш имконияти 17 405 м3 дан иборат эканлиги, сиғимлар сони 48 та эканлиги ҳамда уларнинг ҳар бирининг алоҳида аҳамияти бўйича тушунтириб ўтилди.

Таъкидлаш керакки, “Тахиатош нефт базаси”га қарашли темир йўл линияси 570 метрни ташкил этади. 25 дона автоёнилғикаш маҳсулотларни жойларга етказиб беради. Бугунги кунда 11 та ФЁТШ тўлиқ фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг аоссий қисми Нукус шаҳри, Тахиатош, Хўжайли, Кегейли туманлари ҳудудида жойлашган.

Жамиятга қарашли 5 та филиал бўлиб, булар “Қўнғирот”, “Чимбой”, “Қаратау”, “Элликқалъа” ва “Тўрткўл” филиалларидир.

Пресс тур иштирокчилари Жамиятда фаолият юритадиган 230 дан ошиқ ишчилар билан суҳбатда бўлишди, улар учун яратилган шароит билан яқиндан танишишди. Ишчиларнинг зарарли омиллар билан ишлашлари тўлиқ инобатга олинганлиги ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан бунинг учун барча шароит яратилганини таъкидлаб ўтишди.

Эслатиб ўтамиз, “Тахиатош нефт базаси” сўнгги йилларда яратиб берилаётган имкониятдан фойдаланиб, истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизмат турларини ошириб бормоқда ва нефт базанинг молиявий соғломлаштирилиши йўлида янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Пресс тур қатнашчилари учун фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин ёки фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш, ўт ўчириш ускуналаридан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди ва махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|