August 10, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Махсус ишчи гуруҳ янги газтурбинали двигателни синов жараёнларида қатнашиш ва қабул қилиб олиш учун Прага шаҳрига етиб боришди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан бошқарма ва корхоналарда углеводородларни қазиб чиқариш режасини бажарилишини таъминлаш, сиқув компрессор станцияларни барқарор ишлатиш, ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 7 июлида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Германиянинг “ONS Frankfurt GmbH” компанияси ўртасида “Сомонтепа” сиқув компрессор станцияси учун 1 дона янги “Taurus 70” русумли газтурбинали двигателини харид қилиш бўйича шартнома имзоланган. Ушбу газтурбинали двигателнинг қиймати 4,29 миллион долларни ташкил этиб, у АҚШнинг “Solar Turbines” компанияси” томонидан ишлаб чиқарилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ “Taurus 70” русумли газтурбинали двигателни махсус синов стендида ўтказилаётган синаш ишларида қатнашиш ва қабул қилиб олиш мақсадида Чехия давлатининг Прага шаҳрига етиб боришди.

Ишчи гуруҳ аъзолари “Solar Turbines” компаниясининг таъмирлаш базалари иш фаолияти билан яқиндан танишиб, газтурбинали двигателларнинг йиғиш вақтидаги техник жиҳатдан мураккаб бўлган текшириш, ҳисоблаш, йиғиш, созлаш ва синов жараёнларини ўрганиб чиқишди ва бевосита хорижий ҳамкорлар билан тажриба алмашишди.

Двигателнинг синов жараёнига тайёргарлик ишларини ва синов стендининг техник ҳолатини синчковлик билан ўрганиб чиқилди ва синов вақтида двигателни техник кўрсаткичлари ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномасига тўғри келиши бўйича қатъий талаб қўйилди.

Маълумот учун: Мазкур сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси “Сомонтепа” газ конидан паст босимли табиий газларни тез ва самарали қазиб олинишига эришиш, шунингдек Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига белгиланган табиий газ қазиб чиқариш бўйича кўрсатгичларни сезиларли даражада ошириш учун хизмат қилади. Станциядаги битта газ ҳайдаш агрегатининг тўхтаб қолиши кунига 1 миллион куб метрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади.

“Ўзбекнефтгаз” Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|