December 7, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Мўйноқда қайта таъмирланган қудуқдан кунига 289 минг куб метр табиий газ ва 3 тонна конденсат қазиб чиқарилишига эришилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Куйи Сургил” кони 21-сонли қудуқда “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлаш ишларидан сўнг қудуқ ишга туширилди. Ушбу қудуқда 3605-3602 метр оралиқларида перфорация ишлари олиб борилди.

Тезкор олинган маълумотларга кўра, ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 289 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 3 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Қуйи Сургил” газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|