June 2, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан” конида таббий газ ва конденсат олинадиган янги қудуқ очилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” газконденсат конидаги 340-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланиб, қудуқнинг 2904-2999 метр оралиғига фильтр туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 55 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги "Шўртан" газконденсат кони 1980-йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|