“Ўзбекнефтгаз”: Газли газни қайта ишлаш заводида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Хусусан, Газли газни қайта ишлаш заводидаги 5-сонли газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш технологик қурилмаси огоҳлантирилган режали жорий таъмирлаш учун тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қурилмада аппаратларни ўрнатиш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган. Қурилмаларга ўрнатиган аппаратларни сифатли ўрнатиш натижасида куз-қиш мавсумида қурилмаларда технологик жараёнларнинг узлуксизлигини таъминлаш, тўхтовсиз барқарор, ишончли ишлашини ва кунлик қўшимча суюлтирилган газ маҳсулотини ишлаб чиқаришга, белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган.
Шунингдек, ушбу қурилманинг технологик тармоғидан тозаланиб чиқаётган газ сифат кўрсаткичларини янада яхшилаш мақсадида, газ ҳароратини тушириш учун, тозаланган табиий газни чиқишдаги ҳаво ёрдамида совутиш (АВО) қурилмасига гофра панеллари (микроклимат) ўрнатиш учун қурилиш-монтаж ишлар олиб борилмоқда.
Қурилмада ускуналар ишга тушириш натижасида технологик жараёнларнинг яхшиланиш, табиий газ сифат кўрсаткичлари янада яхшиланиши, бошқа қурилмларда суюлтирилган газ ва конденсат ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш режалаштирилмоқда.
Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва завод мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмани барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Маълумот учун: Газли газни қайта ишлаш заводи, Бухоро вилояти, Ромитон тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, бошқарма 1973 йилда ташкил қилинган. 5-сонли газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаси эса 2014 йил ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|