October 24, 2022

"Ўзбекнефтгаз": Хорижий мутахассислар иштирокида трансформация жараёнлари муҳокама этилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ, чет эллик мутахассисларни компанияларни трансформация қилиш ва бизнес жараёнлари самарадорлигини оширишга фаол жалб қилиш чора-тадбирлари доирасида "Ўзбекнефтгаз" АЖда ҳам соҳасидаги мақсад ва вазифаларга эришишга қаратилган ишлар аллақачон бошланган.

Таъкидлаш жоизки, бу борада "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан хорижий мутахассисларни мавжуд бўш иш ўринларига ишга олиш ҳамда амалга оширилаётган лойиҳаларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги ҳамда Техник хизмат ва ишончлиликни таъминлаш йўналишларида илғор тажрибани Жамият тасарруфидаги ишлаб чиқариш майдонларида қўллаш мақсадида канадалик мутахассис Марсель Краузе ва Буюк Британиядан бўлган мутахассис Гарет Жонс жалб қилинган. Бугунги кунда Марсель Краузе "Uzbekistan GTL" заводида техник директор лавозимида, Гарет Жонс эса ушбу заводнинг техник хизмат кўрсатиш бўйича менежер сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Ушбу йўналишдаги режаларни муҳокама қилиш мақсадида мазкур хорижий мутахассислар ҳамда Трасформация ва операцион самарадорлик департаменти, Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти, Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти иштирокида учрашув ўтказилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев кўрсатмаларига мувофиқ, хорижлик мутахассислар иштирокида Жамият ишлаб чиқариш майдонларида қуйидаги режадаги ишлар ҳажми амалга оширилиши белгиланган:

• Техник хизмат кўрсатиш жараёнида ишончлиликни ошириш бўйича лойиҳани самарали амалга ошириш;

• Амалдаги саноат хавфсизлиги ҳолатини ўрганиб чиқиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;

• Операцион самарадорликни ошириш бўйича жорий ҳолатни ўрганиш ва зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

• Техник хизмат кўрсатиш жараёнини автоматлаштириш тизимини жорий этишда эксперт сифатида иштирок этиш.

Ўтказилган муҳокамалар якунига кўра, ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриш ҳамда чет эллик мутахассислар ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ масъул ходимлари иштирокида операцион самарадорликни ошириш, “ESG”, техник хизмат кўрсатиш ва ишончлиликни бошқариш йўналишларида режадаги ишларни амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|