November 18, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Газни қайта ишлаш заводидаги технологик қурилмаларга ўрнатилган массали сарф ўлчаш асбоблари калибровка қилинди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи нефтни қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирлар доирасида Муборак газни қайта ишлаш заводидаги қуйидаги сарфини ҳисоблаш ускуналари тегишли қиёслов компаниялардан томонидан калибровка қилинди ва сертификатлар олинди:

• 8-сонли пропан-бутан фракцияси ва газ конденсат ҳисобини юритишда жами 8 дона “Endress+Hauser” компаниясининг “PROMASS 80E” ва “Krohne” компаниясининг “Optimass 6400S S25” русумли масса сарфини ҳисоблаш ускуналари,

• 9-сонли пропан-бутан фракцияси ва газ конденсатини қабул қилиш, сақлаш ва юклаб жўнатиш цехидан автомобиль ва темирйўл цистерналарига юкланадиган маҳсулотларни қўйиш тирсакларида ўрнатилган жами 30 дона “Endress+Hauser” компаниясининг “PROMASS Е300” ва “Emerson” компаниясининг “Miсro Motion F200S” русумли масса сарфини ҳисоблаш ускуналари.

Ушбу техгнологик қурилмаларга ўрнатилган сарф ўлчаш воситалари
“Measuring system” МЧЖ томонидан “ГОСТ 15528” ва “РМГ 29-2013” талабларига асосан калибровка қилинди ва тегишли сертификатлар олинди.

Барча бажарилган ишлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош Метрология бўлими ва Муборак газни қайта ишлаш заводи мутахассислари томонидан назоратга олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|